Рустам Мирсодиқов: Яқин кунлар ичида мавсум сарҳисобини қиламиз

Олий лига сўнгги турида “Металлург” – “Нефтчи” учрашуви бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Ушбу ғалабадан сўнг мезбонлар устози Рустам Мирсодиқов ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- Чемпионатнинг сўнгги турида ўз уйимизда мухлисларимизни хурсанд этишни дилимизга тугиб қўйгандик, бунинг уддасидан чиққанимиздан хурсандман. Бугун айрим чизиқлардаги ўйинчиларнинг фаолиятидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмаган бўлсамда, натижа бизни қаноатлантирди. Мавсумни кучли ўнталикда якунладик. Бу йил нафақат ўз уйимизда, балки сафар учрашувларида ҳам ҳужумкор футбол кўрсатиб, мухлисларимизга манзур бўлдик, деб ўйлайман. Яқин кунлар ичида мавсум сарҳисобини қиламиз, янги мавсум режаларини ишлаб чиқамиз, - дейди Рустам Тўхтамуродович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!