Рюдигер ғалати қарорга келди

  • 25 апрель, 2022, 04:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси”дан ўзи истаган даражада маош ундира олмаган Антонио Рюдигер “Манчестер Юнайтед”дан ўта манфаатли таклиф олди.

Tecno

Таркибни янгилашга уринаётган манчестерликлар германиялик марказий ҳимоячига йилига 10 миллион евро миқдорида маош ваъда қилган эди. Бироқ Антонио Рюдигер “Челси”га ҳурмати юқорилиги уучун рақиб жамоа таклифини қабул қилмаганини билдирди.

Маълумотларга қараганда, тажрибали ҳимоячи келаси ҳафта “Реал” билан шартнома бўйича келишиб олиши кутилмоқда. Ёзда эркин агентга айланадиган футболчи мадридликлар сафига бепул кўчиб ўтади.

Рюдигер “Челси”га 2017 йили “Рома”дан олиб келинган. Жорий мавсумда 29 ёшли футболчи жами 47 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига бешта гол ва тўртта ассист расмийлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!