Рюдигер сўраган даҳшатли маошни тўлайдиган суперклуб топилди

  • 16 декабрь, 2021, 16:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” ҳимоячиси Антонио Рюдигер ўз хизматларини жуда юқори баҳолаётгани боис “аристократлар” у билан янги шартнома бўйича келиша олмади.

Tecno

Германиялик ҳимоячи мавсум якунланиши билан Англия премьер-лигасини тарк этадиган бўлди. Унинг катта маош сўраётгани аксарият харидорларни фикридан қайтарди.

Ҳозирча фақат бир жамоа - “Реал” тажрибали ҳимоячи билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Мадридликлар аввал Рюдигерга йилига 8,5 миллион евро маош таклиф қилиб, рад жавобини олганди.

Энди эса “Қироллик клуби” ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш учун Рюдигерни қўлдан чиқармасликка қарор қилди ва бу гал унга 12-15 миллион евро миқдорида маош бермоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!