Рюдигерни олмасак бўлмайди!

  • 16 апрель, 2022, 15:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Челси” билан шартномаси якунланаётган Антонио Рюдигер учун курашга қайтди.

Tecno

Бу вазиятда манчестерликлар германиялик футболчи билан маош ва клубни танлагани учун бонус миқдорини келишиб олиши кифоя қилади холос. Бироқ, аксарият харидорларга тажрибали ҳимоячи шартном имзолаш учун 30 миллион евро миқдорида бонус талаб қилаётгани ёқмаяпти.

Аслида Рюдигер “аристократлар” билан ҳамкорликни узайтиришга мойиллик билдирганди. Лекин клубга қўйилган санкциялар ортидан “Челси” мутасаддилари ўйинчининг молиявий талабларини қондира олмаслиги мумкин.

Рюдигер Лондон клубига 2017 йили “Рома”дан олиб келинган эди. У “аристократлар” сафида Европа Лигаси, Англия кубоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!