Рюдигерни талабини бажаридан клуб топилди

  • 05 Jan 21:22
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси” асосий ҳимоячиси Антонио Рюдигерни қўлдан чиқаришга яқин. “Аристократлар” германиялик футболчи талаб қилаётган ҳафтасига 200 минг фунтлик маошни тўлашдан бош тортмоқда.

Tecno

Ёзда эркин агентга айланадиган футболчи қоидаларга биноан, январь ойидан бошқа клублар билан расмий музокаралар ўтказиш ва дастлабки шартномани имзолаш ҳуқуқига эга.

Манбаларнинг таъкидлашича, айни пайтда Рюдигер агентлари “Реал”, ПСЖ, “Бавария” ва “Ювентус” билан музокара олиб бормоқда. Мадридликлар ва парижликлар ҳимоячи сўраётган маошни тўлашга розилик берган.

Рюдигер жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 20 та учрашувда иштирок этиб, иккита тўп киритишга муваффақ бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!