Рюдигернинг танлови маълум. Бу "Челси" эмас
"Челси" ҳимоячиси Антонио Рюдигер фаолияти бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин.
"Todofichajes" нашрининг маълум қилишича, немис ҳимоячи "аристократлар" билан музокараларни тўхтатди. Миш-мишларга кўра, Антонио келаси йили ёзда "қироллик клуби"га эркин агент сифатида ўтишга рози бўлган.
28 ёшли футболчига ПСЖ ҳам таклиф билан чиққан. Бироқ Германия терма жамаоси аъзоси "қаймоқранглилар"ни танлади.
Эслатиб ўтамиз, Рюдигер бу мавсумда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар