Сабина мағлубиятдан қутилиб қолди

Туркияда аёллар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилатган Сабина Шарипова дастлабки учрашувда қийин ғалабага эришди.
 
Мукофт жамғармаси 50 минг АҚШ доллари бўлган мусобақада биринчи учрашувини мезбонлар вакиласи Берфу Ченгизга қарши ўтказган ҳамюртимиз учун баҳс омадсиз бошланди.
 
Биринчи сетда рақибасига 3:6 ҳисобида ютқазган Сабина иккинчи сетда вазиятни ўнглаш учун анча тер тўкди. Кескин ва муросасиз курашлар остида ўтган сет 7:6 ҳисобида ўзбекистонлик ракетка устаси фойдасига ҳал бўлди. Учинчи сетда эса Сабина мезбон теннисчидан 6:3 ҳисобида устун келди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!