Сабина Шарипова асосий даврага йўл олди
Ads

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Хитойда Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилаётган мусобақанинг асосий тўрига чиқди.

Сабина турнирнинг саралаш баҳсларида хитойлик Жиакси Луни 6:0, 6:1, Ху Лиу Сунни 6:7, 6:3, 6:2, германиялик Сара-Ребекка Секулични 6:1, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа асосий тўрга йўл олган С.Шарипова ITF турнирининг биринчи даврасида словениялик Далила Якуповичга қарши рақобатлашади.

Sports.uz