Сабина Шариповага Ҳиндистон кортлари ёқди
Ads

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Ҳиндистонда Хотин-қизлар теннис уюшмаси - WTA  томонидан соврин жамғармаси 115.000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақанинг иккинчи даврасига чиқди.

Сабина турнирнинг дастлабки даврасида россиялик  Ирина Хромачёва билан рақобатлашди. Ўйиннинг биринчи сетида 2:6 ҳисобида мағлубиятга учраган Шарипова, иккинчи ва учинчи сетларда тай-брекда ғалаба қозонди.

Энди у кейинги босқичда венгриялик Фанни Штолларга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Шунингдек С.Шарипова жуфтлик баҳсларида россиялик шериги Валентина Ивахенко билан япониялик Дзюнри Намигата ва таиландлик Пеангтарн Плипичга қарши чорак финалга чиқиш учун куч синашади.

Sports.uz