Сабина Туркияда ярим финалга чиқди
Ads
 
Туркияда аёллар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда иштирок этаётган Сабина Шарипова жутфлик беллашувларида ярим финалга чиқди.
 
Мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ доллари бўлган мусобақанинг жуфтлик беллашувларида россиялик Екатерина Яшина билан ҳамкорликда ўйнаётган Сабина Шарипова биринчи даврада собиқ ҳамюртимиз, айни пайтда Исроил шарафини ҳимоя қилаётган Влада Екшибарова ҳамда россиялик Мария Марфутинани 6:4, 6:3 ҳисобида доғда қолдирган эди.
 
Ушбу жуфтлик чорак финал учрашувида иккинчи рақамла сараланган россиялик Вероника Кудерметова ва болгариялик Александрина Найденова билан куч синашди. Кескин ва муросасиз курашлар остида ўтган беллашувни 7:6, 3:6, 10:6 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган Сабина ва Екатерина ярим финалга чиқди.
 
Энди улар финал йўлланмаси учун бўладиган беллашувда украиналик Алёна Фомина ва грузиялик Екатерина Горгодзега қарши кортга чиқади.