Асосий мазмунга ўтиш

Ўзбек спорти

Саблячимиз ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги совриндори бўлди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Тошкент шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси ўтказилди.

Тошкент шаҳрида ўтган қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги мусобақасида ёшлар тоифасида 89 нафар кучли қиличбоз қизлар яккалик баҳсида куч синашди.

Қувонарлиси, Миллий терма жамоамиз аъзоси Аякоз Жумамуратова мусобақанинг бошидан охиригача ўзининг қатъияти, маҳорати ва ажойиб техникаси билан барча жангларда рақибларини очколар фарқи билан ортда қолдириб, финалга муносиб тарзда йўл олди!

Финал баҳси якунларига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:

1. Таллада Карина
2. Жумамуратова Аякоз (Ўзбекистон)
3. Wожcик Габриела
3. Комжатҳй Богларка

Бу ҳақда Ўзбекистон Спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ