Садио Мане ўзи туғилган қишлоққа 276 минг евро сарфлаб мактаб қуриб беради

"Ливерпуль" клуби форварди Садио Мане Сенегалдаги ўзи туғилган қишлоққа мактаб қуриш учун 276 минг евро сарфламоқчи эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, 27 ёшли футболчи бундан аввал Бамбали қишлоғига ўз ҳисобидан касалхона қурдириб берган эди. Бундан ташқари у кўплаб қишлоқдошларига моддий ёрдам қўлини жўзади, болаларга эса футбол атрибуткаларини бепул етказиб беради.

Эслатиб ўтамиз, Сенегал терма жамоаси яқиндагина ниҳоясига етган Африка Миллатлар кубогида финалга қадар етиб борди ва Жазоирга имкониятни бой бериб кумуш медалларига сазовор бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Max1960
29/07/2019 19:07
Мане художуй инсонлиги хурматга лойик, оллох ишига барака берсин.