Сака ПСЖ ҳақида: "Улар менда катта таассурот қолдиришди"

BEPUL PROPAN

"Арсенал" вингери Букайо Сака Чемпионлар лигаси ярим финалида ПСЖга қарши ўйиндан кейин рақиб жамоа ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Бу гўё бошқа жамоа эди.

Биламан, улар фақат икки футболчини алмаштиришган, лекин қандай ҳаракат қилишяпти, қандай жипслашган – ҳаммасини кўриб турибсиз. Улар анча кучли эдилар. Шу сабабли, менда жуда катта таассурот қолдиришди.

Уларда яхши мураббий, кучли футболчилар бор. Ҳужум ва ярим ҳимояда таҳдидли ўйин кўрсатишади. Тўпни яхши назорат қилишади, сизни кўп югуришга мажбурлашади. Ростини айтсам, менимча, ҳеч ким бунга хурсанд бўлмайди" – деди Сака "Sky Sports" нашрига берган интервьюсида.

Маълумот ўрнида, икки клуб ўртасидаги илк беллашув 0:1 ҳисобида парижликлар фойдасига якунланган эди. Жавоб баҳси эса 7 майдан 8 майга ўтар кечаси бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!