Салоҳ: АПЛда чемпион бўлиш учун ЕЧЛда ғолиб чиқиш орзуимни қурбон қилишга тайёрман
Ads

“Ливерпуль” клуби форварди Муҳаммад Салоҳ ўзининг жамоадаги асосий мақсади ҳақида гапириб ўтди.

“Тўғрисини айтаман, мен учун энг нуфузи мусобақа бу - Чемпионлар лигаси. Лекин, Ливерпуль шаҳри аҳлининг ва клубнинг орзуси бу АПЛ чемпионлигидир. Шу боис мен уларнинг хурсандчилиги учун ўз орзуларимдан воз кечишга тайёрман. Агар биз иккала мусобақада ҳам ғолиб чиқсак, ажойиб бўлар эди. Биз айнан мана шу нарса учун ҳаракат қиляпмиз.

Премьер-лигада рақобат жуда юқори, олдимизда худди рақибларимизда бўлгани каби қийин ўйинлар турибди. Биз барча ўйинларда ғалаба қозонишимиз ва рақобатчиларимиз очко йўқотишига умид қилишимиз керак. Ана ўшандагина чемпион бўлишимиз мумкин”, - дейди мисрлик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” айни дамда премьер-лига мусобақа жадвалида 73 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Улар пешқадам “Манчестер Сити”дан бор йўғи 1 очкога ортда қолишмоқда. Юрген Клопп шогирдларини олдинда Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доираси Мюнхенда “Бавария”га қарши баҳс кутиб турибди.