Салоҳ: "Биз ҳали тугатмадик"

"Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳ Чемпионлар лигаси финал ўйинини кутмоқда. 

"Қизиллар" АПЛда иккинчи ўринни эгаллади. Сўнги ҳал қилувчи ўйинда "Манчестер Сити" "Астон Вилла"ни, (3:2) "Ливерпуль" эса "Вулверхэмптон"ни (3:1) таслим этди. 

69-дақиқада Пеп Гвардиола шогирдлари "Вилла"га 2:0 ҳисобида имкониятни бой бераётганди. Ушбу ҳисоб мерсисайдликларнинг чемпионлигини таъминларди. Бироқ "шаҳарлилкар" камбэк амалга ошириб, 5 дақиқа ичида 3 та гол уриб кетди. 

"Биз ҳали тугатмадик", - дея ёзиб қолдирди Салоҳ мавсумнинг энг яхши тўпурари ҳамда ассистенти учун бериладиган соврин билан тушган суратини ижтимоий тармоққа жойлаб.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!