Салоҳ Британиядаги саккизинчи энг саҳоватпеша одам деб топилди
“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Гизадаги черковни қайта қуриш учун уч миллион фунт стерлинг хайрия қилди, деб хабар беради “The National”.
14 август, якшанба куни Мисрнинг Гиза шаҳридаги черковда ёнғин содир бўлди. 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди. Оқибатда юз берган тиқилинчда кўплаб одамлар жароҳатланган.
"Ливерпуль" ҳужумчиси бу ҳодисага катта сумма хайрия қилганини мисрлик спорт мухбири Иброҳим Абдел Гавад тасдиқлади ва Салоҳга ижтимоий тармоқларда миннатдорчилик билдирди.
Британиянинг “The Sunday Times” газетаси ҳужумчини Буюк Британиядаги саккизинчи энг саҳоватли одам деб тан олди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи 2019 йилда терактдан кейин Миср Миллий саратон институтига 3 миллион доллар, шунингдек, Мисрдаги болалар саратон касалхонасига 12 миллион фунт стерлинг қийматидаги асбоб-ускуналар совға қилган
Фикрлар