Салоҳ иккита рекорд ўрнатиш арафасида

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Галатасарой"га қарши ўйинда бирданига иккита рекорд ўрнатиши мумкин.

33 ёшли футболчи "Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагерни ортда қолдириб, Чемпионлар Лигасида энг кўп ўйин ўтказган жамоа рекордчисига айланиши мумкин (ҳозирда иккаласида ҳам 80 та ўйин бор).

Шунингдек, Салоҳга ушбу турнирда 50 та гол урган биринчи африкалик футболчи бўлиш учун битта гол етишмаяпти (ҳозирча унинг ҳисобида 49 та гол бор).

Жорий мавсумда Салоҳ "Ливерпуль" сафида барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!