Салоҳ "Ливерпуль" афсонасини ортда қолдирди

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия кубогининг 3-раунди доирасида “Вулверхэмптон”га қарши учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Эътиборлиси, шу тариқа мисрлик футболчи мерсисайдликлар сафида барча мусобақалардаги 173-голини киритди ва бу борада афсонавий Кенни Далглишни (172) ортда қолдириб, клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар орасида 7-ўринга кўтарилиб олди.

Бу борада Салоҳдан бир поғона юқорида 183 та гол урган Робби Фаулер турибди. Афсонавий Стивен Жеррард эса 3-ўриндан жой олган. Унинг ҳисобида 186 та гол мавжуд.

"Ливерпуль" сафида гол уриш бўйича рекордчи - Иан Раш ҳисобланади. У бу жамоа либосида рақиблар дарвозасини жами 346 марта ишғол қилган.

Топ-4ликка, шунингдек, Рожер Хант (285), Гордон Хожсон (241) ва Билли Лидделл (228) киради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!