Салоҳ
Ads

“Ливерпуль” клуби ўзининг расмий сайтида мисрлик тўпурар Муҳаммад Салоҳ билан амалдаги шартномани узайтириши борасида эълон қилди.

“Ливерпуль” тез орада Муҳаммад Салоҳ билан узоқ йиллик келилишувни имзолагани ҳақида эълон қилиши мумкин”, - деб ёзилади клуб расмий  сайтидаги баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли футболчи “Ливерпуль” сафига ўтган ёз “Рома”дан келиб қўшилган эди. У ўтган мавсум мерсисайдликлар сафида жами 52та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 44та гол ҳамда 16та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.