Салоҳ “Ливерпуль” мухлисларига катта ваъда берди
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ мерсисайдликлар билан шартнома узайтирилгани ҳақида фикр билдирди.
1-июль, жума куни клуб 30 ёшли мисрлик футболчи билан узоқ муддатли битим имзолаганини маълум қилди.
“Ҳаммага хайрли кун. Мен ўзимни ажойиб ҳис қиляпман. Клуб билан совринлар ютишда давом этмоқчимиз. Шартномани узайтириш бироз вақт талаб қилди, аммо биз якунда келишиб олдик. Сўнгги 5-6 йил ичида "Ливерпуль"нинг ўйини сезиларли даражада ўсди. Ўтган мавсумда биз тўртта совринни қўлга киритишга яқин келдик, аммо афсуски, улардан иккитасини ютдик.
"Ливерпуль" бир нечта трансферларни амалга оширди. Биз қаттиқ ишлашда давом этамиз. Мухлисларга айтадиган гапим шундаки, футболчилар келаси мавсумда барча совринларни қўлга киритиш учун қўлларидан келганини қилишади”, - дея Салоҳнинг сўзларини келтиради “Ливерпуль” расмий сайти.
Ўтган мавсум мисрлик футболчи “қизиллар” сафида барча мусобақалар доирасидаги 51 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 31 та гол ва 15 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар