Салоҳ "Ливерпуль" тарихига кирди
Мисрлик ҳужумчи "Ливерпуль" Муҳаммад Салоҳ клуб тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланди, деб хабар бермоқда The Telegraph.
Манбага кўра, мерсисайдликлар билан амалдаги шартномасини 2025 йилга қадар узайтирган Салоҳ янги келишувга кўра йилига 21 миллион евро маош олади.
Маълумот учун, 30 ёшли Салоҳ 2017 йилдан буён “Ливерпул” сафида тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 254 та ўйин ўтказиб, 156 та гол урган ва 63 та голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар