Салоҳ "Ливерпуль"дан қанча маош сўрамоқда?
Мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ Мерсисайд клубидан ҳафтасига 400 минг фунт маош талаб қилмоқда. Бу ҳақда "Daily Star" нашри хабар тарқатди.
Аввалроқ, клуб ва футболчи янги шартнома борасида келиша олмаётгани маълум қилинган эди. Салоҳнинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.
Айни пайтда Миср терма жамоаси билан Африка миллатлар кубогида иштирок этаётган футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 9 голга ассисентлик қилди.
Фикрлар