Салоҳ: “Мен EЧЛдан кўра, Англия Премьер-лигасини афзал кўраман”
“Ливерпуль” юлдузи Муҳаммад Салоҳ “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳсдан аввал ўзининг келажаги ҳақида гапирди.
“Мен шу кунгача Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни истар эдим. Бироқ, бу мавсум кўпроқ Англия Премьер-лигасида зафар қучишни хоҳламоқдаман. Бунга асосий сабаб сифатида айтишим мумкинки, жорий мавсум менинг мерсесайдликлар таркибидаги сўнггиси ҳисобланади. Шу сабабли, муҳлисларга ва жамоадошларимга хурсандчилик улашиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан” – деди мисрлик ҳужумчи.
Маълумот ўрнида, 32 ёшли футболчи 2017 йилнинг ёзида "Рома" клубидан 42 миллион евро эвазига "Ливерпуль" сафига келиб қўшилган эди. Бу пайт мобайнида Муҳаммад 375 та ўйинда иштирок этиб, 231 та гол ва 105 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар