Салоҳ Мессининг жамоадошига айланиши мумкин
"Интер Майами" жорий мавсум охирида инглиз клубини тарк этишини эълон қилган "Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳга шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.
Манбага кўра, трансферни амалга оширишдаги эҳтимолий тўсиқ шундаки, МЛСда маошларнинг юқори чегараси амал қилади ва ҳар бир клуб фақат учта ўйинчини рўйхатга киритиши мумкин, уларнинг маоши ҳисобга олинмайди.
Айни пайтда "Интер Майами"нинг барча лимит ўринлари банд. Шунга кўра, Салоҳнинг трансфери учун клуб жамоа етакчиларидан бири билан хайрлашишига тўғри келади. Бундан ташқари, мисрлик футболчига Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби даъвогарлик қилмоқда.
Фикрлар