Салоҳ сафга қайтди! Клопп буни тасдиқлади

Муҳаммад Салоҳ "Манчестер Сити"га қарши учрашувга қадар сафга қайтади. Бу ҳақда Юрген Клопп маълум қилди. 

"У биз билан. Салоҳ икки кундан бери машғулот ўтказмоқда ва кучга тўла. Унинг сафга қайтгани ажойиб янгилик. Бу жуда ҳам яхши. Кўриб турганингиздек, у бахтли. 

"Брентфорд"га қарши учрашувда у қайтди. Ақлбовар қилмас ўйин кўрсатиб, яна жароҳат олди. Биз мавсумнинг шиддатли қисмида турибмиз. Ҳамма соғ бўлиши жуда муҳим", - деди "қизиллар" устози. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!