Салоҳ хайрли иш қилди (Фото)
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ хайрли ишга қўл урди.
27 ёшли футболчи қўлқоп ва антисептикдан фойдаланган ҳолда, автомобилига ёқилғи қуйиш учун бензин станциясига барча ташриф буюрганларнинг тўловини ўз ҳисобидан амалга ошириб берди.
Унинг бу ҳаракатларига ҳимоячи Деян Ловрен ҳазилнамо жавоб берди.
"Салоҳ ёқилғи қуйиш учун келганларнинг тўловларини ўз ҳисобидан амалга ошириб берганлигини эшитдим. Бу ажойиб иш! Аммо, сен бир марта бўлса ҳам, қаҳва сотиб олганимда тўлов қила оласанми? Мен ҳайрон қолдим, нима бўлганда ҳам сенга гап йўқ."
Фикрлар