Салоҳ йўқлигида унинг позицияда ким ўйнаши мумкин? Каррагер фикр билдирди

"Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Салоҳнинг ролини бажариши мумкин бўлган футболчилар номини айтди.

Одатда ҳужумнинг ўнг қанотида ҳаракат қиладиган мисрлик ўз мамлакати сафида Африка Миллатлар Кубогига йўл олади ва жамоасига бир қатор учрашувларда ёрдам бера олмайди.

“Бу позицияни ким эгаллашини кўриш жуда қизиқ бўлади. "Ливерпуль"нинг кўп ҳужумкор ўйинчилари ўнг оёқли. Улар чап қанотда яхши ҳаракат қилади. Диогу Жота, Дарвин Нуньес ва Коди Гакпо буни уддалай олади, аммо уларнинг ҳеч бирида ўнгда ўйнаш учун зарур бўлган мувозанат йўқдек.

Ҳарви Эллиотт яхши вариант. Менимча, у ярим ҳимояга кўпроқ мос келади. Ҳужум учлигида ҳаракат қилиши учун унда етарлича тезлик йўқ. 

Собослаи ҳам бор. "Ливерпуль" энди Алексис Мак Аллистернинг қайтиши билан ярим ҳимояда кўплаб имкониятларга эга ва Собослаи мазкур позицияда ўйнаб бериши мумкин. 

Аммо Муҳаммад Салоҳнинг ўрни бўлак. Бу жуда қийин бўлади”, - деди Жейми Каррагер "Sky Sports" нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!