Салоҳдан бошқа ҳеч ким бу ишни уддалай олмаган
"Ливерпуль" Англия Лига кубоги 1/8 финал босқичида "Манчестер Сити"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Мерсисайдликларнинг 30 ёшли футболчиси Муҳаммад Салоҳ 48-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Шу тариқа, мисрлик ярим ҳимоячи Пеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити"га 10 та гол урган илк футболчига айланди. Бунинг учун Салоҳга 16 та ўйин кифоя бўлди.
Фикрлар