Салоҳга “даҳшатли” таклиф тушди
Бу ҳақда Indykaila News нашри ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.
Саудия Арабистонининг номи сир тутилаётган клуби “Ливерпуль”да раҳбарият билан келиша олмай қолган Муҳаммад Салоҳга ҳафтасига 2,5 миллион фунт стерлинг (йилига 120 миллион фунт) маош кўрсатилган шартнома таклиф қилди.
Муҳаммад Салоҳ клуб раҳбарияти ва бош мураббий Арне Слотни очиқча танқид қилганидан кейин жазога тортилиб, Европа Чемпионлар лигаси доирасида “Интер”га қарши ўйин қайдномасидан чиқариб ташланган эди.
Шунан сўнг мисрлик футболчининг клубдаги келажаги хавф остида қолмоқда. Гарчи Арне Слот Муҳаммад Салоҳ билан алоҳида суҳбатлашиб олганидан кейин уни таркибга қайтарган бўлса-да, ўртадаги зиддият тўлиқ бартараф этилмади.
33 ёшли Муҳаммад Салоҳ 2017 йилнинг ёзидан бери мерсисайдликлар сафида тўп суриб келмоқда. Жамоа етакчисининг “Ливерпуль” Англия Премьер-лигаси, Европа Чемпионлар лигаси, ички кубоклар, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишида ҳисса катта.
Ушбу мавсумда мисрлик футболчи клуб даражасида 19 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.



Комментарии