Салоҳнинг Тьерри Анри билан тенглашишига оз қолди!

Кеча АПЛ 38-тур доирасида "Ливерпуль" "Вулверхэмптон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда мерсисайдликлар футболчиси Муҳаммад Салоҳ битта гол уришга эришди. 

Шу тариқа, унинг чемпионатдаги умумий голлари 23 тага етди ва "Тоттенхэм" вакили Сон Хин Мин билан бирга "Олтин бутса"ни қўлга киритди. Қайд этиш лозим, бу мисрликнинг фаолиятидаги учинчи "Олтин бутса"си ҳисобланади. 

Бу борада у Харри Кейн ва Алан Ширерга етиб олди. Салоҳдан олдинда фақат Тьерри Анри жой олган. "Арсенал" афсонаси 4 маротаба АПЛда энг яхши тўпурарга айланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!