Самарқандлик сартарош АҚШда ММА чемпионига айланганмиди?

Хабарингиз бор, Самарқанд шаҳрида таваллуд топган ҳамюртимиз Зарруҳ Адашев ММА бўйича жаҳоннинг энг машҳур промоушенларидан бири “Bellator” да ўз жангларини ўтказмоқда. Унинг эришаётган натижалари ҳақида етарлича маълумотга эгасиз. Қизиғи, унинг акаси Шоҳруҳ Адашев ҳам океан ортида сартарошлик қилиш баробарида ММА бўйича чемпионга ҳам айлана олган...

Биз ушбу юртдошимиз билан боғланиб, қисқача суҳбатда бўлдик.

- Ассалому алайкум.

- Во алайкум ассалом. Ассалому алайкум.

- Сиз ҳақингизда Yotube да қизиқ маълумотнинг гувоҳи бўлдим. Шунинг учун, бироз саволларим билан вақтингизни олсам айбга буюрмайсиз...

- Беҳижолат. Аксинча жуда хурсандман!

- АҚШда ММА бўйича чемпионга айланибсиз. Қайси промоушенда эканлиги ҳақида маълумот берсангиз?

- Dead serious 34 нинг ярим енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритдим. Ушбу промоушен ҳаваскорлар ҳамда профессионаллар ўртасида ўз турнирларини ўтказиб келади.

- Сиз қайси йўналишида ғолиб бўлдингиз?

- Ҳаваскорда.

- Dead serious 34 промоушенида ўз жангларини ўтказиб, кейинчалик UFC ,“Bellator” билан шартнома имзолаганлар бўлса керак?

- Албатта. Бу промоушеннинг нуфузи юқори. Турнирлари ҳам жуда қизиқ ўтади. Мисол учун, Фрэнки Эдгар, Эдди Альварес, Эль Яквинта, Мераб Двалиашвилилар ҳам ушбу промоушен орқали UFC га ўтишган.

ш

- Энг қизиғи сиз АҚШда сартарошлик билан шуғулланар экансиз?

- Ҳа, тўғри. Бу ерга Green Card туфайли келганман. Дастлаб, машина тузатиш устахонасида ишладим. Сартарошликка ёшлигимдан қизиққаним ва салоҳиятим борлиги учун ҳозирда ушбу ҳунар билан машғулман.

- Спортдаги фаолиятингизга халақит бермайдими?

- Йўқ.

- Чемпионликка эришиш учун нечта жанг ўтказдингиз?

- Учта. Аслида, 7 та ўтказишим керак эди. Лекин тўрт  маротаба рақибларим жангдан бош тортишди.

- Профессионал йўналишда ҳам октагонга кўтарилган бўлсангиз керак?

- Май ойида жангим бўлиши керак эди. Лекин коронавирус туфайли қолдирилди. Бунга қадар икки маротаба рақибларим рад қилиши туфайли профидаги дебютим кечиккан эди.

- Ҳаваскорда тўртта, профессионалда иккита рақибингиз сиз билан жанг қилишни хоҳлашмаган... Буни сабаби нимада?

- Менимча қўрқишган. Бу ҳам укаси Зарруҳ каби кучли жангчи бўлса, мағлубиятга учраймиз деб ўйлашган бўлса керак. :) Албатта, ҳазил. Баъзан жароҳат сабабли бўлди. Яна қандайдир омиллар тўсқинлик қилди.

- Дарвоқеа, укангиз сиздан бир вазн пастда ўз жангларини ўтказади. Ўзаро спаррингда уни мағлуб этиш имконияти бўладими?

- :) Кўпроқ укам устунлик қилади. Чунки унда улкан тажриба бор. Насиб қилса, Зарруҳ янада кўпроғига эришади.

-Умуман олганда, Зарруҳ сизнинг ортингиздан спорт оламига қадам қўйганми ёки аксинча?

- Иккимиз бир вақтда борганмиз. Самарқандда бир мураббий яъни Икром Жалилов қўл остида шуғулланганмиз.

- Ҳар иккингизга омад тилаймиз. Ғалабалар бардавом бўлсин! 

- Катта раҳмат! 

шох1

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)