Самбо бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди ёҳуд Фёдор Емельяненко Ўзбекистонга келадими?

Хабарингиз бор, пойтахтимизда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун, мазкур турнирга оид матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида ушбу тадбирдаги савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз...

-Жаҳон чемпионатининг мезбонлиги учун айнан Ўзбекистон танланишининг асосий сабаби нимада?

Василий Борисович Шестаков ( Халқаро самбо федерацияси президенти)

 -Бизга аризалар келиб тушади. Улар орасидан муносиб номзодларни саралаб оламиз. Бунга жуда кўп жиҳатлар сабаб бўлади.

-Яқинда якунланган Осиё чемпионатида асосан ўзбекистонлик самбочилар совриндор бўлишди. Осиё қитъасида Ўзбекистонга рақобат кўрсатишга қодир мамлакатлар борми?

Аламжон Муллаев (Осиё самбо иттифоқи президенти)

  -Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ўзбекистонлик мураббийлар ва мутахассислар бу спорт тури бўйича салмоқли ишлар олиб боришмоқда. Марказий Осиёдан ҳар доим ажойиб спортчилар етишиб чиқмоқда. Қолаверса, Мўғулистонни ҳам  кучли эканлигини айтиб ўтган бўлардим. Маълумки, самбо Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган. Жумладан, Жакартадаги Осиё ўйинларида айнан самбочимиз олтин медалга эга чиққан ва  делегациямизнинг юқори ўринларда қайд этилишига ўз ҳиссасини қўшганди.

 -Мана Василий Борисович жаҳон чемпионатининг ташкилий томонлари борасида ижобий фикр билдириб ўтди. Ўзбекистонни бунданда нуфузли мусобақаларни ўтказишга қодирлигини эътироф этди. Бироқ шунга яраша спортчилар савияси  ҳам юқори бўлиши лозим. Умуман олганда спортчи ва мураббийларнинг тажрибасини ошириш, ҳакамлик борасида қайси мамлакатлар билан биргаликда иш олиб борилмоқда?

Алишер Алимов( Ўзбекистон самбо ассоциацияси президенти)

  - Ўзбекистон самбо ассоциацияси томонидан нуфузли даражадаги мусобақаларни ўтказиш ҳусусида амалий ишлар олиб борилмоқда. Яқин йиллар мобайнида катталар ўртасида Осиё чемпионатини ўтказиш ниятидамиз. Юртимизда самбо мактаби жуда яхши шаклланган. Ҳиндистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни олдик.  Умуман олганда олдимизга улкан мақсад ва вазифалар қўйганмиз. Муҳтарам юртбошимиз томонидан спортга жуда катта эътибор берилмоқда. Биз ҳам бундай эътиборни суистеъмол қилмасдан, юксак натижаларни қайд этишга ҳаракат қиламиз. Юртимизда самбони ривожлантириш учун ҳакам ва мураббийларизни Россияда тажриба ошириш учун доимий тарзда юбориб турамиз. Жорий йилнинг ноябрь ойида катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бундай мусобақалар учун ўқув - машғулот йиғинларини ўтказмоқдамиз. Албатта, бундай тайёргарлик яхши натижалар қайд этишда асосий омил бўлиб хизмат қилади.

Янглишмасам Сергей Елисеев Россия самбо федерациясининг президенти ҳам ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан келиб чиқсак, Ўзбекистон самбо ассоциацияси билан ҳамкорликда қандай ишларни амалга ошириш мумкин. Қолаверса, Россия самбо афсонаси “Сўнги император” Федор Емельяненконинг Ўзбекистонга келиб, мастер-класс ўтказишини хоҳлаган бўлардик . Бунинг имконияти борми?

Сергей Елисеев( Россия самбо федерацияси президенти)

 Ўзбекистон самбо ассоциацияси билан анчадан буён ҳамкорлик қиляпмиз. Биргаликда Тошкентда халқаро турнир ташкил этиш ниятидамиз. Фёдор ҳозирча фаолиятини якунлагани йўқ. Шунинг учун, шунчаки тадбирларга чақира олмаймиз. Мабодо, шундай имконият бўлса, биз унга албатта, таклиф билан чиқамиз.

Куни куча навбатдаги Осиё чемпионатлари мезбонлари маълум бўлди деб эшитдик. Шу расман тасдиқландими?

 Аламжон Муллаев (Осиё самбо иттифоқи президенти)

 -2021 йил Ўзбекистон, 2022 йилда Тожикистон Осиё чемпионатларига мезбонлик қилиши мумкин. Бу борада ҳали махсус комиссия мезбон мамлакатнинг имкониятларини яна бир бор таҳлил қилади.

Сўнги йилларда МДҲ мамлакати спортчилари допинг можорасига аралашиб қолмоқда. Ҳалқаро самбо федерацияси бу борада қандай ишларни амалга оширмоқда?

Василий Борисович Шестаков ( Халқаро самбо федерацияси президенти)

- WADA бундай ҳолатларга жиддий эътибор қаратмоқда. Шундай экан биз ҳам бунга жиддий ёндошганмиз. Допинг истеъмол қилганларга қатъий чоралар қўлланилади.

image_2019-10-12_18-00-05

image_2019-10-12_17-59-57

image_2019-10-12_18-00-13

image_2019-10-12_18-00-21

 

 

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!