Самбо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати Урганчда ўтади

19-21 апрель кунлари Урганч шаҳри самбо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади. Ўсмирлар ўртасида кечадиган мазкур мамлакат чемпионати ўзида юртимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрадиган ёш самбо усталарини жам қилади.

Ўзбекистон самбо ассоциациясинининг берган маълумотига кўра, турнирда 400 га яқин спортчилар ғолиблик учун гиламга чиқиши кутилмоқда. Таъкидлаш жоиз, ушбу чемпионат йил давомида ўтказиладиган халқаро мусобақаларга терма жамоа таркибини шакллантириб бериши билан янада аҳамиятли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!