Сампаоли Аргентина термасини бошқариши мумкин

Испания “Севилья” клуби бош мураббийи Хорхе Сампаоли Аргентина терма жамоасини бошқариши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, Аргентина футбол федерацияси 56 ёшли мутахассис билан бу борада музокаралар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сампаоли Чили термасини ҳам бошқарган ва 2015 йилда Америка кубогида зафар қучган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)