"Сампдория" бош мураббийи "Барселона"ни бошқармоқчи

Италиянинг "Сампдория" клуби бош мураббийи Марко Жампаоло фаолиятидаги энг асосий мақсади нима эканлигини айтди.

“Бир кун келиб “Барселона”ни бошқаришни хоҳлайман. Мен фаолиятим давомида жуда кўп нарсаларни кўришга улгурдим. Энди мен тўғри келган нарсанинг ортидан югуравермайман”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Жампаоло “Сампдория”ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг жамоаси айни дамда А Серияда 9-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!