Самвел Бабаян: "Ўйиндан ва ғалабага бўлган иштиёқдан мамнунман"
“Андижон”нинг “Вардар”га (1:1) қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувидан кейин "Андижон" устози Самвел Бабаян клуб матбуот хизматига қуйидагича фикр билдирди:
“Янги мавсумга тайёргарлик жараёнининг биринчи босқичидаги учинчи назорат ўйинимизни ўтказдик. Умуман олганда, жамоа яхши савияда ўйин кўрсатди. Айрим эпизодларда биз талаб қилаётган жамоавий ўйин яққол кўриниб турди. Биринчи бўлимда ҳужумда ҳамма нарса ҳам ўхшамади, аммо ҳимояда олдинга силжиш кузатилди.
Иккинчи бўлимда бошқа таркиб ўйнади ва биз бу учрашувда барчага ўйнаш имкониятини бердик. Иккинчи бўлимда ҳужумда кўпроқ ҳаракат қилдик, креативлик кузатилди, кўплаб гол уриш учун имкониятларни яратдик ва тўпни яхши назорат қилдик.
Умуман олганда, мен ўйин ва ғалабага бўлган иштиёқдан мамнунман. Машғулотлар давомида йўл қўйилган хатоларни таҳлил қиламиз ва тузатамиз”, - дейди Самвел Вячеславович.



Фикрлар