Сан-Марино ФИФА рейтингида 3 поғона юқорилади, аммо барибир сўнгги ўринда қолди. Қанақасига?!

Сан-Марино терма жамоасини кўпчилик дунёдаги энг кучсиз терма жамоа деб билади. Шунга қарамай, ушбу давлат ФИФА рейтингида уч поғонага кўтарилишга муваффақ бўлди. Энди улар 211- эмас, 208-ўринни эгаллаб туришибди.

Биро Сан-Марино жамоаси рейтингида сўнгги поғонани эгаллаб турибди. Қанақасига дерсиз? Ҳаммаси оддий – Америка Самоаси, Самоа ва Тонга терма жамоалари охирги тўрт йил давомида расмий ўйин ўтказмагани учун рейтингдан чиқарилди.

ФИФА рейтингида Аргентина етакчилигича қолмоқда. Кейинги ўринларда Франция ва Бразилия терма жамоалари жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!