Санабрия Мессига тупурганини тан олмади

2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш турнири учинчи тури доирасида Аргентина ва Парагвай ўйинида кутилмаган вазият юз берди.

Учрашувда икки жамоа етакчилари – Лионель Месси ва Антонио Санабрия ўзаро тортишиб қолди. Кейин оммавий ахборот воситалари парагвайлик футболчининг Мессига тупиргани ҳақида ёза бошлади.

Санабрия бу ҳолатга изоҳ берди.

- Мен суратларни кўрдим. Ҳақиқатан мен Мессига тупирганек кўриниш бериб турибди. Лекин бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Ўша ҳолатда Месси узоқда эди, унга ҳеч нарса қилгани йўқ. Расмда худди мен унга тупирганимдек чиқиб қолган. Мен Леога тупирганимни инкор қиламан, - деди Антонио Санабрия.

Қизиғи шундаки, ҳар икки футболчи “Барселона” клуби тарбияланувчисиҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!