Санчес "Интер"нинг ҳам ишончини оқлай олмади

Мавсумни “Интер” сафида ижарада ўтказаётган “Манчестер Юнайтед” клуби форварди Алексис Санчес ёзда яна Англияга қайтадиган бўлди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “нерадзуррилар” 31 ёшли чилилик футболчини 20 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланишмоқчи эмас.

Санчес жорий мавсум “Интер” сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг манкунианликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!