Санчес МЮдан 7,5 миллион фунт товон пули олди

Чилилик ҳужумчи Алексис Санчеснинг “Интер”га ўтиш тафсилотлари маълум бўлди.

The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра, 31 ёшли футболчи “Манчестер Юнайтед” билан тузилган шартномаси клуб томонидан бекор қилингани туфайли манкунианликлардан 7,5 млн фунт товон пули ундирган. Аммо, МЮ шу билан 40 млн фунтни тежаб қолди. Боиси, Санчеснинг шартномаси тугашига яна 2 йил бор эди ва бу муддат ичида у жуда кўп маош олиши мумкин эди. Алексиснинг “қизил иблислар” сафидаги ҳафталик маоши 390 минг фунтни ташкил этарди ва у АПЛнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бири ҳисобланарди.

Эслатиб ўтамиз, Санчес сўнгги мавсумни “Интер” сафида ижарада ўтказди ва кеча айнан “нерадзуррилар” билан эркин агент сифатида шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!