Санчес қишда МЮдан кетмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Алексис Санчес яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартиришни режалаштирмоқда.

 

Daily Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли чилилик футболчи барқарор ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабабли “Олд Траффорд”ни тарк этмоқчи. Ўз навбатида “қизил иблислар” ҳам Санчес борасидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Боиси, улар ҳам жамоада энг кўп маош оладиган футболчининг кўрсатаётган ўйинларидан қониқиш хосил қилишмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Санчес МЮ сафига ўтган қишки трансферлар даврида “Арсенал”дан келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида жами 3та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ва 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.