Санчеснинг агенти "Интер" билан музокаралар ўтказмоқда

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Алексис Санчес фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра чилилик футболчининг агенти Фернандо Феличевич айни кунларда Милан шаҳрида бўлиб турибди. Аниқроғи, у бу ерда “Интер” раҳбарияти билан мижозининг трансфери масаласини муҳокама қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “қизил иблислар” Санчесни оладиган жамоага унинг ярим маошини ҳам тўлаб беришга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Алексис Санчес "Манчестер Юнайтед" сафига 2018 йилнинг январида келиб қўшилган эди. Ўтган давр мобайнида у асосан захира футболчисига айланиб қолди ва раҳбарият ҳамда мураббийларнинг ишончини оқлай олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!