Санчо - "Челси"нинг асосий трансфер мақсади

  • 1 января, 2021, 10:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо "Челси"нинг асосий трансфер нишони ҳисобланади. Бу ҳақда Que Golazo нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, “аристократлар” 20 ёшли англиялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олмоқчи. Айтиш керакки, Лондон клубининг бу борадаги асосий рақобатчиси "Манчестер Юнайтед" ҳисобланади.

Санчо жорий мавсум Бундеслигада 11 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt порталига кўра, Санчонинг айни дамдаги трансфер нархи 100 млн еврони ташкил этади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию