Санчога Бундеслиганинг бошқа клуби қизиқиш билдирмоқда

Қишки трансферлар ойнасида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши кутилаётган Жейдон Санчо Германияга йўл олиши мумкин. Унга аввалроқ "Боруссия" қизиқиш билдираётгани борасида миш-мишлар тарқалганди. 

Инсайдер Кристиан Фальк хабар беришича, вингер учун "Лейпциг" курашга қўшилди. Клуб Эмиль Форсберг кетганидан кейин унинг ўрнини тўлдириш учун вариантларни кўриб чиқмоқда. 

Санчонинг келажаги ҳали ҳам очиқлигича қоляпти. У борасида ҳали ҳеч ким "Манчестер Юнайтед"га расмий таклиф юбормади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!