Санчога Италиянинг гранд клубидан таклиф тушди!

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" вингери Жейдон Санчо фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, Туриннинг "Ювентус" клуби 25 ёшли англиялик футболчи учун 15 миллион евро таклиф қилиш ниятида.

Tecno

Маълумотларга кўра, Санчо бош мураббий Рубен Аморим режаларига кирмайди ва жамоани тарк этиши кутилмоқда. Футболчининг ўзи ҳам фаолиятида янги босқични бошлашга тайёр экани таъкидланди.

Англиялик ҳужумчига Европанинг бир неча гранд клубларидан таклифлар бор эди. Лекин ҳали ҳамон музокаралар бошланмагани ҳақида машҳур нашрлар ёзмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Санчо ўтган мавсумни ижара асосида "Челси"да ўтказди. У 41 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 10 та ассист қайд этди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию