Сане: "Омадимиз келди"
Чемпионлар Лигасининг 2-туридан ўрин олган "Бавария" - "Барселона" (2:0) ўйинидан сўнг германиялик вингер Лерой Сане ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
“Барса” ўтган мавсумга қараганда анча яхши. Ҳозир улар сифатли футбол намойиш қилмоқда. Беллашув аввалида бизнинг омадимиз келди. Буни тан олиш керак. Шундай бўлса-да, бу футболнинг бир қисми. 3 очко қўлга киритдганимиздан хурсандмиз", - деди Лерой.
Футболчи ўйининг 54-дақиқасида ажойиб гол урди. Шу тариқа, у Чемпионлар Лигасидаги голлари сонини 2 тага етказиб олди.
Фикрлар