Санени "Бавария" билан ҳамкорлик қилувчи жарроҳ операция қилди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳамон жиддий жароҳат олганига қарамай "Манчестер Сити" вингери Лерой Санени сотиб олиш фикридан қайтмаётган кўринади.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли германиялик футболчининг тиззасини “Бавария” билан яқиндан ҳамкорлик қиладиган доктор Кристиан Финк операция қилди.

Айтиш лозимки, Финк бундан аввал мюнхенликларнинг икки футболчиси - Лукас Эрнандес ва Корентен Толиссоларни ҳам даволаган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” жорий ёзги трансферлар давридаёқ Санени сотиб олмоқчи эди. Бироқ, унинг кутилмаган жароҳати трансферни барбод қилди. У энди камида 6-7 ой даволанишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Elyorbek Xalillayev
20/08/2019 02:07
Ozi qanaqa jarohat bor bunda ozidan ozi jarohat oladigan