Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Косованинг "Приштина Ре" клубига қарши майдонга чиқди. 1:2 ҳисобида якунига етган ўйиндан кейин жамоага қайтган Санжар Қувватов клуб матбуот ҳизматига кичик интервью берди.
"Йиғиндаги иккинчи ўйинни ўтказдик. Афсуски рақиб иккита ҳужум қилди, иккита гол урди. Иккинчисида қарши ҳужумдан фойдаланишди. Аслида биз бурчак зарбасини тепган эдик. Мавсум олди йиғинлардаги бу каби ўйинларда турли экспериментларни текшириб оламиз. Мана икки ўйиндирки асосий таркибда 11 нафар ёш футболчи тушяпти. Агар ҳозир биз дастлабки дақиқаларданоқ асосий таркиб билан ҳаракат қилсак бу каби ўйинларда ғалаба қозонамиз, аммо эртага захирамиз учун керак бўлган ёшларни ўйинсиз қолдирган бўламиз. Бу йил олдимизда катта бир мавсум турган пайтда, йиғинда кўпроқ асосий урғуни тажрибали футболчилар билан ёшларни қориштириб олишга қаратишимиз керак", - деди Қувватов.
Маълумот учун, Санжар Қувватов янги мавсум олдидан "шерлар" сафига келиб қўшилди. У ўтган мавсуни Навоийнинг "Қизилқум" клубида ўтказган эди.
Фикрлар