Санжар Рихсибоев Тожикистоннинг энг кучли жамоасига қўшилди

Санжар Рихсибоев бу йилги мавсумни ҳам қўшни Тожикистон чемпионатида давом эттириши кутиляпти. Гап шундаки, футболчимиз мамлакатнинг энг кучли клуби ва чемпиони ҳисобланган “Истиқлол”га қўшилди.

Айтиш мумкинки, ўтган йили Рихсибоев Тожикистоннинг яна бир жамоаси - “Хўжанд”да тўп сурганди. Аслида ўшанда мавсум тугаётган пайтдаёқ унга “Истиқлол”дан қизиқиш бўлаётгани хусусида гап-сўзлар чиққанди. Кўриниб турибдики, бу бежиз эмас экан.

Футболчининг sports.uzга маълум қилишича, “Истиқлол” клуби бош мураббийи Виталий Черевченконинг таклифига кўра, жамоа йиғинида иштирок этяпти. Тез орада Рихсибоев билан шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар