Санжар Шоаҳмедов: "Ҳали ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин"
Янги мавсумни Олмалиқнинг АГМК жамоасида бошлаган Санжар Шоаҳмедов «Пахтакор»га қарши ўйиндан сўнг, ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Ярим ҳимоячи чемпионат савияси ва ўйинлардаги кескинликнинг ошганини алоҳида таъкидлади.
- Легионер сифатида хорижда фаолият олиб бордингиз. Айтингчи, қайтгач чемпионат савияси кўтарилганини ҳис қилдингизми? Ёки ҳаммаси ўша-ўшами?
- Ўсиш бор. Ўзгаришлар ҳам катта. Ҳар томонлама олдинга ташланган қадамни кўриб турибман. Ҳозир ўйиндан олдин ким ғалаба қозонишини билиб бўлмаяпти. Ҳар бир турда қизиқарли ўйинларга гувоҳ бўляпмиз. Масалан, ютиб турган жамоа сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқариб юбормоқда. Биз ҳам Қаршида енгилиб турган жойимизда ўйинни дуранг билан якунладик. Рақиблар савияси ва ўйинлардаги кескин ошганини ҳис қиляпман.
- Бу мавсумда Ўзбекистон суперлигасида ғалаба қозониш учун асосий даъвогар ким деб ўйлайсиз?
- Ҳозирдан ҳеч нарса деб бўлмайди. Айтдимку, ҳозир ким қандай даражада эканлигини билиб бўлмайди. Вақт олий ҳакам. Бу чемпионат старти холос. Ҳали ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин. Биз ҳам чемпионликни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Насиб қилса, бор кучимизни ишга солиб якунда мусобақа жадвалининг юқори ўринини эгаллашга ҳаракат қиламиз.
Фикрлар